O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» Моратани қайтармоқчи
Чоршанба, 02 Май
3900

«Челси» ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.

Football Italia хабарига кўра, туринликлар футболчини ижарага олиб, кейинчалик тўлиқ трансфер қилишни режалаштирмоқда.

«Ювентус» Моратани 15 миллион евро эвазига ижарага олмоқчи ва 2019 йил ёзида 45 миллион евро эвазига тўлиқ харид қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Мората 2014-2016 йилларда «Ювентус» таркибида ўйнаган эди.

Жорий мавсумда футболчи АПЛ доирасида 29та ўйин ўтказиб, 11та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар