«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер Чемпионлар лигаси ярим финалида Мадриднинг «Реал»и билан жавоб баҳсидан аввал ўйинларда адолатли ҳакамлик муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
«Ҳамма „Реал“ ўтган йили иккита голни офсайддан уриб, қандай ғалаба қозонганини яхши эслайди. Энди эса бу - „Ювентус“ дарвозасига пенальти. Муҳит ҳакамларга таъсир кўрсатиши керак эмас. Биз ўйинга бор эътиборни қаратамиз, сабаби шундоқ ҳам катта босим остида қолганмиз», - дея Мюллернинг сўзларини келтиради Marca.
«Реал» биринчи ўйинда Мюнхеннинг «Бавария»сини 2:1 ҳисобида таслим этди. Жавоб беллашуви Мадридда 1 май куни бўлиб ўтади.