Швейцарияда 8 йиллик чемпионликка чек қўйилди
Якшанба, 29 Апрел
4116

Швейцария чемпионатининг 32-турида «Янг Бойз» ўз майдонида «Люцерн»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва 32 йиллик танаффусдан кейин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

«Янг Бойз»нинг иродали ғалабаси билан якунланган баҳснинг 89-дақиқасида мезбонлар ғалаба тўпини киритишди ва «Базель» энди назарий жиҳатдан ҳам уларга ета олмайдиган бўлди.

Айни пайтда «Янг Бойз» 32 турдан сўнг 75 очко тўплаган бўлса, кккинчи ўринда бораётган «Базель» эса 31 учрашувдан 59 очко жамғарган.

«Базель» 2010 йилдан бошлаб кетма-кет саккиз мавсумдан буён Швейцарияда чемпионликни нишонлаб келаётган эди. «Янг Бойз» ўз тарихида 12-бор чемпионликни нишонлайдиган бўлди.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар