34 ёшли Пандев "парашют" усулида гол урди
Сешанба, 24 Апрел
9503

"Женоа" ҳужумчиси Горан Пандев Италия чемпионатининг 34-тури доирасида "Верона"га қарши кечган ўйинда (3:1) жамоасининг 3-голини уришга муваффақ бўлди. 

Қўшиб берилган вақтда 34 ёшли Пандев майдон марказига яқин жойдан тўпни қабул қилиб, уни деярли рақиб жарима майдончасига қадар олиб борди ва 20 метрлар масофа қолганида ўз жойидан бироз олдинга чиққан дарвозабоннинг бўйидан ошириб, гол киритди. 

Пандев жорий мавсумда 29та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар