Туркия чемпионатида яна тартибсизлик. «Бешиктош» мураббийи ҳужумга йўлиққач, ўйин тўхтатилди
Жума, 20 Апрел
8017

Туркия чемпионатида яна тартибсизлик. «Бешиктош» мураббийи ҳужумга йўлиққач, ўйин тўхтатилди 

Туркия Кубоги ярим финалида «Фенербаҳче» — «Бешиктош» учрашуви меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Шенол Гюнеш трибунадан отилган предмет туфайли бошидан жароҳат олгач тўхтатилди.

Ушбу ҳодиса учрашувнинг 58-дақиқасида, ҳисоб 0:0 ҳолатида рўй берган. Меҳмон жамоа мураббийлари штаби жойлашган ўриндиқларга қарата улоқтирилган предметлардан бири бош мураббийнинг бошига теккан ва мураббий йиқилиб тушган. 

Туркия нашрлари ёзишича, мутахассис кўп қон йўқотган, унинг жароҳатини жойида тикишга тўғри келган, кейин у шифохонага олиб кетилган.

«Бешиктош» майдонида кечган биринчи учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган, ўша ўйинда ҳам майдонда тартибсизликлар юзага келган ва футболчилар майдондан четлатилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар