«Тоттенҳэм» ёзги трансферларда катта пул сарфламоқчи
Жума, 20 Апрел
5538

«Тоттенҳэм Ҳотспур» ёзда жиддий трансфер кампанияси олиб бормоқчи. «Шпорлар» менежери Маурисио Почеттино ёзда трансферлар учун катта маблағ олади. The Independent хабарига кўра бу маблағ миқдори 120 млн фунтга тенг бўлади.

«Тоттенҳэм» таркибини шу ёзда тўлдириши мумкин бўлган футболчилар орасида Жамал Ласcеллса («Ньюкасл Юнайтед») ва Матейс де Лигт («Аякс») номлари бор.

«Шпорлар» шунингдек, «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Уилфрид Заҳани ҳамда «Вест Бромвич Альбион» ҳужумчиси Жей Родригесни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар