«Манчестер Сити»нинг чемпионлиги Россия клубига ҳам фойда келтирди
Пайшанба, 19 Апрел
6966

«Уфа» бош директори Шамиль Газизов «Манчестер Сити»нинг Англиядаги чемпионлиги «Уфа»га қўшимча даромад олиб келгани борасида гапириб ўтди. 2017 йилдан буён жамоа сафида собиқ уфаликлар футболчиси Александр Зинченко тўп суради. У жорий мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритди.

«Манчестер Сити» чемпионлиги учун қўшимча бонус? Бу кутилган ҳолат. Аммо баъзи ньюанслар борлиги учун, келинг бу мавзуда шошилмай турамиз. Фақат айтишим мумкин бўлгани, биз плюсга кирамиз. Бу клубимиз учун ёқимли мукофот пули саналади. 

Биз клуб томони Сашани АПЛ чемпионлиги билан табрикладик. Бу йигитнинг бизни тизимдан чиқиб, мана шундай жиддий футболчига айланганини кўриш ёқимли. «Уфа» учун бу катта плюс. Биз ҳар доим Зинченкога мухлислик қиламиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз», — дея Газизовнинг сўзларини келтиради «Известия».

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Англия премьер-лигаси тугашига 5 тур қолганида «Манчестер Юнайтед»ни 16 очкога ортда қолдириб, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар