Нидерландиялик ёш футболчига Европанинг 5 гранди даъвогар
Чоршанба, 18 Апрел
5864

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт Европанинг топ-клублари назарига тушган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, ушбу 18 ёшли футболчига «Бавария», «Барселона», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларидан қизиқишлар мавжуд.

Каталонияликлар де Лигтни кўп вақтдан буён кузатиб келишмоқда. «Аякс» Нидерландия терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

«Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич амстердамликлар клуби билан алоқага чиққан ва трансфер имкониятларини ўрганган.

Де Лигт июнь ойида келажаги бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда. Хабарларга кўра унга «Барселона» варианти маъқул, аммо у доимий ўйин амалиётига эга бўлишни ҳам истайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар