O'zbek Ўзбекча
Виктор Кумиков ОКМК ғалабасига изоҳ берди
Жума, 06 Апрел
3301

Суперлига 5-туридан ўрин олган «Нефтчи» – ОКМК (1:3) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виктор Кумиков ва футболчи Лутфулло Тўраев иштирок этишди. 

«Биринчи бўлимни қониқарли ўтказа олмадик. Икки ноаниқ зарбадан ташқари деярли хавфли вазият яратмадик. Шу сабабли, танаффус чоғида футболчиларга керакли кўрсатмаларни берган ҳолда, иккинчи бўлимда яна жадалроқ ҳаракат қилишларига чорладим. Натижада ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва якунда ғалабага эришдик» - деди Кумиков. 

«Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи тайм олдидан йигитларни руҳлантиришга уриндим. Рақибдан қўрқмасдан олдинга бориш кераклигини уқтирдим. Ғалабадан эса хурсандман. Танаффусда йигитларга анча гапирдим. Ирода кўрсатишга ҳаракат қилдик» - деб қўшимча қилди Тўраев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар