Роналдиньо: Ла Лигада муваффақиятга эришишимни билганман
Сешанба, 03 Апрел
4602

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо "ПСЖ"дан испан гранди таркибига ўтган вақтда, юксак чўққиларни забт этишини билганини маълум қилди. 

"Лига 1 мусобақасида барчаси жисмоний ҳаракатларга мослашган, у ерда Африкадан келган футболчи кўп эди. Ўз навбатида, Ла Лигада техник футбол кўпроқ аҳамиятга эга эди. Испанияга келиб, бу ердаги жисмонан кучсиз футболчиларни кўриб "Бу ерда муваффақиятга эришаман" деб ўйлаганман", – деди Роналдиньо. 

Маълумот учун, Роналдиньо 2003 йилда "ПСЖ"дан 23,25 млн евро эвазига "Барселона" таркибига ўтганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар