«Челси»нинг 9 нафар футболчиси келажаги сўроқ остида
Сешанба, 03 Апрел
7349

«Челси»нинг 9 нафар футболчиси келажаги сўроқ остида

«Челси»нинг 9 нафар футболчисининг жорий мавсумдан кейинги келажаги сўроқ остида бўлиб турибди.

The Telegraph манбаси хабарига кўра, «Челси» хўжайини Роман Абрамович ёзда жамоани жиддий кучайтиришни ўз назоратига олади.

Жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса ярим ҳимоячи Эден Азар ва дарвозабон Тибо Куртуага янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Мавсум якунига 6 тур қолганида «Челси» Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи ўриндан 8 очко қолган ҳолда бешинчи ўринда бормоқда.

Куртуанинг шартномаси 2019 йил ёзигача, Азарда яна 2 йиллик шартнома бор, ёзги трансферлар вақтида «Реал» ушбу футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Бельгиялик футболчилардан ташқари,  Франсеск Фабрегас, Педро, Давид Луиз, Гари Кэйхилл ва Оливье Жирунинг тақдири ҳам аниқ эмас. Бу футболчиларнинг шартномалари муддати ҳам яна бир йил қолган. Клуб 30 ёшдан ўтган футболчиларга узоқ муддатли шартномалар таклиф қилмайди.

Айни вақтда ҳужумчи Миши Батшуайи («Боруссия»да ижарада) ва ҳимоячи Курт Зуманинг («Сток Сити»да ижара) келажаги ҳам мураббий тақдири аниқ эмаслиги туфайли маълум эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар