ФИФА ЖЧ-2026 мезбонлиги учун аризаларни тасдиқлади
Сешанба, 27 Март
7266

АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда ЖЧ-2026 мусобақасини ўтказиш бўйича ариза топширди. Бу хабар ФИФА расмий сайти тасдиқлади.

ФИФА расмий сайтида берилган сўнгги рўйхатдан шунингдек Африка вакили Марокаш ҳам ўрин олган. Шимолий Африка давлати мусобақани ўтказиш учун якка давлат сифатида ариза топширган.

Эндиликда мазкур аризалар бўйича ФИФАнинг махсус комиссияси мамлакатларга ташриф буюрган ҳолда, кўрсатиб ўтилган ҳудудлар бўйича имкониятни ўрганиб чиқади. Мезбонлик бўйича ариза топширган мамлакатлардаги шароитлари мунтазам равишда очиқ равишда ҳисобот шаклида ёритиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк марта бир йўла 48та терма жамоа иштирок этади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар