Инглизлар Ҳюсай учун 50 миллион евро тўлашмоқчи
Якшанба, 25 Март
4318

«Наполи» ҳимоячиси Алсаид Ҳюсайнинг агенти клуб раҳбариятига гранд жамоалардан бири ўз мижози учун 50 млн евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берган.

«Наполи» ушбу албаниялик футболчини 2015 йили «Эмполи»дан 5 млн евро эвазига харид қилганди. Айни вақтда 24 ёшд бўлган футболчи учун 50 млн евролик бадал пули белгилаб қўйилган, аммо бу нархга уни фақат шу йилнинг 30 июнидан 15 июлига қадар бўлган муддатда сотиб олиш мумкин бўлади.

Tuttosport маълумотига кўра, Альсаидга харидор бўлган клублардан бири футболчини сотиб олиш ниятини билдирган ва агентдан бу ҳақда «Наполи» раҳбариятини хабардор қилишни сўраган.

Ҳюсайга даъвогарлар қаторида «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари номлари тилга олинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар