Бразилияга қарши ўйинни Германиянинг 3 етакчиси ўтказиб юборади
Якшанба, 25 Март
1913

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ва «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер Берлинда 27 март куни ўтказиладиган Германия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок эта олмайди.

Футболчилар Германия термаси делегацияси таркибида пойтахтга йўл олишмаган. Ҳозирча мураббийлар штабининг бу қарорига изоҳ берилмаган.

Германия терма жамоаси машғулотларига бироз вақт аввал ота бўлган «Бавария» ярим ҳимоячиси Себастьян Руди келиб қўшилган.

Бундан аввалроқ, Бразилияга қарши ўйинда Эмре Жан ҳам иштирок этмаслиги маълум бўлганди. «Ливерпуль» футболчисининг белида муаммолар пайдо бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар