Роналдиньо рамзий терма жамоасига Роналдуни киритмади
Пайшанба, 22 Март
12725

«ПСЖ», «Барселона», «Милан» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо 21 март куни 38 ёшга тўлди.

Афсонавий футболчи журналистлар илтимосига кўра, энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузди.

Ундан Роналдиньонинг ўзи билан бирга, «Барселона» ҳужумчиси Лео Месси ҳам киритилди. Бироқ, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга жой топилмади.  

Роналдиньо рамзий терма жамоаси таркиби қуйидагича:
Дарвозабон: Вальдес
Ҳимоячилар: Карлос, Мальдини, Пуйоль, Кафу
Яримҳимоячилар: Пирло, Хави, Иньеста
Ҳужумчилар: Роналдиньо, Месси, Роналдо.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар