Эриксен ўзининг бошқа жамоага кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Чоршанба, 21 Март
4230

«Тоттенҳэм Ҳотспур» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

«Ростини айтсам, мен ҳозирда кетиш тўғрисида ўйламаяпман. Футболчи футбол ўйнайди ва ҳақиқий дунёда яшайди, аммо ҳаммада ўз орзулари бўлади. Аммо орзулар ҳақиқат билан узвий бўлмайди. Ҳақиқат – қачонки столга таклиф келиб тушганида бўлади. Шу туфайли, мен айтишим мумкинки, ҳозирда «Тоттенҳэм»да бахтлиман», — дея Эриксеннинг сўзларини келтирган BT.

Бундан аввалроқ, ушбу даниялик футболчига «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар