Алдервейрелд учун уч гранд даъвогар
Чоршанба, 21 Март
5364

«Тоттенҳэм Ҳотспур» ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин.

The Telegraph маълумотига кўра, ушбу бельгиялик футболчи учун рақобатга «Пари Сен-Жермен» ҳам қўшилди, парижликлар «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед»га рақобат қилади. 

Алдервейрелд «шпорлар» билан амалдаги, 2019 йилгача тузилган шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмади ва яхшироқ таклиф берган жамоа таркибига ўтиб кетишга тайёр. Ушбу футболчининг трансфер қиймати 40 млн фунтга (€ 45 млн) баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда ушбу 29 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасида 10 ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар