ЖЧ-2026 ўтказиш учун учта мамлакат қўшма ариза топширди
Шанба, 17 Март
6365

АҚШ, Мексика ва Канада ЖЧ-2026 мусобақасини биргаликда ўтказиш учун қўшма ариза топширди, деб хабар беради Sky Sports.

АҚШ футбол федерацияси раҳбари Карлос Кордейро твиттер саҳифасида буни изоҳлади.

«ЖЧ-2026 мусобақасини ўтказиш учун АҚШ, Канада ва Мексиканинг қўшма аризаси топширилди! Бизда дунё стандартларидаги 23та стадион бор ва 150та машғулот базаси барпо қилинган ва ишлаб турибди. Биз бу мусобақани ўтказишга тайёрмиз» - деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мусобақасини ўтказиш учун Африка вакили Марокаш ҳам даъвогарлик қиляпти. Мусобақа мезбони номи ФИФА томонидан 13 июнь куни эълон қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар