«Манчестер Сити»га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин
Пайшанба, 15 Март
4242

«Манчестер Сити» клуби ёш футболчиларнинг трансферини амалга оширишда қоида бузганликда гумонланмоқда.

The Telegraph хабарига кўра, африкалик футболчилар Жорж Дэвис ва Доминик Одуро «шаҳарликлар» ёшлар жамоаси таркибида 18 ёшга тўлмасдан олдин ўйнаганлар. ФИФА қоидасига кўра, хорижлик ёш футболчиларни балоғат ёшига етмасидан олдин, таркибда ўйнатиш тақиқланган.

Айни пайтда, ФИФА бундай қоидабузарлик бўйича «Челси» клубига қарши ҳам суриштирув ўтказмоқда. Агар клубларнинг айби исботланса, уларга трансфер тақиқи жорий қилиниши мумкин.

Аввалроқ, бундай қоидабузарликлар туфайли, «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» клублари трансфер тақиқига учраган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар