ОЧЛ-2018. «Ад-Дуҳайл» В гуруҳида яққол пешқадам бўлиб олди
Сешанба, 20 Феврал
4799

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

«В» гуруҳида Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клуби сафарда «Ал-Ваҳда» клуби билан беллашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, қатарликлар 6 очко билан гуруҳда яққол пешқадам бўлиб олишди. «Зоб Оҳан» ва «Локомотив» ҳисобида 3 очкодан бор, «Ал-Ваҳда» ҳисобида очко йўқ.

ОЧЛ 3-тури 6 март куни ўтказилади. Унда «Зоб Оҳан» - «Ал-Ваҳда», «Ад-Дуҳайл» - «Локомотив» ўйинлари ўтказилади. 

ОЧЛ-2018, «В» гуруҳи, 2-тур
Ал-Ваҳда (БАА) - Ад-Дуҳайл (Қатар) - 2:3
Голлар:
Таглиабу (4 пен), Батна (90+3 пен) - Эл-Арабий (57, 80), Будиаф (75)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар