Кроос инглиз клубининг ёздаги асосий нишони бўлади
Сешанба, 20 Феврал
5157

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида жиддий трансферни амалга оширмоқчи.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра инглизлар жамоаси ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун «Реал»дан Тони Кроосни сотиб олмоқчи. «Манчестер Юнайтед» ушбу германиялик футболчини таркибига қўшиб олиш учун 2014 йилда ҳам ҳаракат қилиб кўрганди, жамоа ушбу трансферни расмийлаштиришга улгурмаган, футболчи Мадрид клубига ўтганди.

«Реал» ёзда бир қанча футболчиларини сотмоқчи. «Манчестер Юнайтед» эса бундан фойдаланган ҳолда Кроосни қўлга киритмоқчи. 

Ушбу хавбекнинг «Реал» билан шартномаси муддати 2021/22 йилги мавсум охирига қадар тузилган.

Кроосдан ташқари, «Манчестер Юнайтед» шорт-листига Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль ҳам кирган. Аммо манчестерликлар биринчи навбатда «Реал» футболчисига эътиборини қаратишади.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Кроосдан Неманья Матич ва Поль Погбани ротация қилиш учун фойдаланишни режалаштирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар