Бундеслигада «Бавария» гегемониясига барҳам бериш йўллари изланмоқда
Шанба, 17 Феврал
4150

Бундеслига раҳбарияти плей-офф форматини жорий қилишни режалаштирмоқда.

L’Equipe, хабарига кўра, чемпионлик патниси соҳиби плей-офф тарзида ўтадиган ўйинлар орқали аниқланиши мумкин.

Немис футболи раҳбарлари фикрига кўра, бу чора сўнгги йилларда йўқолиб қолган, 1-ўрин учун курашдаги интригани қайтариб, чемпионатга бўлган қизиқишни ошириши мумкин.

«Бу ғоя ҳақида ўйлаб кўриш керак, у бунга муносиб» - деди «Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер.

«Плей-офф ғояси яхши, аммо унда чемпионат натижалари ҳаққоний бўлмаслиги мумкин» - деди «Байер» спорт директори Руди Феллер.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар