Эвра Англияга қайтди
Пайшанба, 08 Феврал
5353

Франциялик ҳимоячи Патрис Эвра Англия премьер-лигасига қайтди.

36 ёшли футболчи Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва мавсум якунига қадар шартнома тузди. У янги клубида 27-рақамли футболкада тўп суради.

Ўз вақтида «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурган Эвранинг охирги жамоаси «Марсель» бўлиб қолаётганди. Провансаллар клуби ўтган йил кузида клуб мухлиси билан муштлашгани учун француз футболчини жамоадан ҳайдаганди. Шунингдек, Эвра 2018 йил июнига қадар УЕФАнинг барча турнирларидан дисквалификация қилинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар