Ламела ван Дейк ўзини қаттиқ тепгани ва пенальти тўғри берилганини айтди
Сешанба, 06 Феврал
5280

«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Эрик Ламела «Ливерпуль»га қарши ўйин вақтида Виржийл ван Дейк билан тўқнашув вақтида симуляция ишлатмагани ҳақида гапирди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг охиргиси ўтиб бораётган вақтда Ламела мезбонлар жамоаси жарима майдонида йиқилгач, Жонатан Мосс қанот ҳаками билан вазиятни муҳокама қилди ва «точка»ни кўрсатди. Ҳарри Кейн пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

«У мени қасддан тепди, унинг зарбасидан оғриқ сездим. Балки у тўпга ўйнамоқчи бўлгандир, аммо у мени қаттиқ тепди», — дея Ламеланинг сўзларини келтирган Evening Standard.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар