«Ювентус» «Сассуоло»га қарши ўйинда иккинчи бўлимгача барча захираларни ишлатиб қўйди
Душанба, 05 Феврал
4151

Италия чемпионатининг 23-турида «Ювентус» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилди. Туриндаги «Альянц» стадионида кечган учрашувнинг иккинчи бўлими бошлангунича мезбонлар бош мураббийи Массимиллиано Аллегри барча 3 ўзгаришни амалга ошириб бўлди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида мезбонлар мажбурий ўзгариш қилди - жароҳатланган Блез Матюиди ўрнини Клаудио Маркизио эгаллади. Танаффусдан туринликлар икки ўзгариш билан қайтишди –  Даниэле Ругани ва Сами Хедира ўрнига ўйинни Мехди Бенатиа ва Стефано Стураро давом эттирди. 

Football Italia маълумотига кўра, Руганининг ўйиндан олиниши жароҳат туфайлидир. Ҳозирча Хедиранинг алмаштирилиши ҳам жароҳат туфайлими ёки бошқа алмаштиришлар туфайли зарурий алмаштиришми, буниси номаълум.

«Ювентус» биринчи бўлимни 4:0 ҳисобидаги устунлик билан якунлаганди. Туринликлар иккинчи бўлимда яна 3та гол урди ва 7:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар