«Наполи» қаторасига еттинчи ғалаба билан биринчи ўринга чиқди
Душанба, 05 Феврал
3027

«Наполи» Италия чемпионатининг 23-турида «Беневенто» майдонига сафар қилди. Учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда голларга Дрис Мертенс ва Марек Ҳамшик муаллифлик қилишди.

Ушбу ғалаба неаполитанликлар учун қаторасига еттинчи ғалаба бўлди. Жамоа А Серияда ўтган йилнинг 1 декабридан буён мағлубиятга учрагани йўқ. Ўшанда жамоа «Ювентус»га ютқазганди (0:1).

Навбатдаги ғалабадан кейин «Наполи» «Ювентус»ни бир очкога ортда қолдириб, яна турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Италия чемпионати
23-тур

Беневенто – Наполи 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 20 Мертенс, 0:2 – 47 Гамшик.
Беневенто – Пуджони, Летициа, Гимсити, Коста, Венути, Сандро (Дель Пинто, 83), Бриньола (Кода, 63), Катальди, Джуричич (Мемушай, 68), Д'Алессандро, Гильерме.
Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Мариу Руй, Аллан, Жоржиньо (Диавара, 78), Гамшик (Зелиньски, 70), Кальехон, Мертенс (Рог, 76), Инсинье.
Огоҳлантириш: Гимсити (73).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар