Видео: Игорь Сергеев жамоадоши супер автогол муаллифи бўлди
Якшанба, 04 Феврал
9382

БАА про-лигаси доирасидаги «Ал-Жазийра» ва «Аз-Зафра» жамоалари учрашувида антиқа автогол киритилди. 
Гап шундаки, биринчи голни меҳмонлар ҳимоячиси Ёсир ал-Жунайбий ўз дарвозасига киритиб қўйди. Лекин бу гол бошқа голлардан фарқли томони, узоқ масофадан жуда чиройли кўринишдаги зарба эвазига амалга ошди.

Учрашувда «Аз-Зафра» клуби 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Жамоа таркибида Игорь Сергеев тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишига қарамасдан, ҳеч қандай самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар