«ПСЖ» ёзда уч нафар футболчи учун 300 миллион евро сарфламоқчи
Чоршанба, 31 Январ
8498

«ПСЖ» клуби ёзги трансферлар учун 300 миллион евро сарфлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Испания матбуоти.

Парижликлар ўз сафида Неймарни олиб қолиш мақсадида, уч нафар футболчи билан жамоа таркибини кучайтирмоқчи.

Гап «Челси» дарвозабони Тибо Куртуа, «Реал» яримҳимоячиси Иско ва «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳақида кетяпти.

«ПСЖ» бу трансферлар орқали бразилияликни «Реал»га ўтиш фикридан қайтаришга уриниб кўрмоқчи. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар