А Серияда 22-тур. «Ювентус» 9 киши бўлиб қолган рақибни енгиб, биринчи ўринга чиқди
Якшанба, 28 Январ
3256

А Серияда 22-тур. «Ювентус» 9 киши бўлиб қолган рақибни енгиб, биринчи ўринга чиқди

Италия чемпионатининг 22-турида «Ювентус» «Кьево» устидан ғалабага эришди. Веронадаги «Марк-Антонио Бентегоди» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб майдон эгалари 9 киши бўлиб ҳаракат қила бошлади. Биринчи бўлимда Самуэль Бастьен, иккинчи бўлимда Фабрицио Каччиаторе майдондан четлатилди. Шундан кейин Сами Хедира ҳисобни очувчи голни урди, ўйин охирида Гонсало Игуаин туринликларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Эндиликда «Ювентус» 56 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринга чиқди, ҳозирча 54 очко тўплаб турган «Наполи» 22-тур ўйинини энди ўтказади. «Кьево» 22 очкоси билан — 13-ўринда.

«Аталанта» бу турда «Сассуоло» устидан йирик ғалабага эришди. Реджо-нель-Эмилиядаги «Мапей — Читта-дель-Триколоре» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда Андреа Мазиелло ҳисобни очди. 83-дақиқада Бриан Кристанте жамоаси устунлигини оширди. Ремо Фройлер ўйин охирида якуний натижани ўрнатди - 0:3.

Шу тариқа, «Аталанта» очколари сонини 33тага етказди ва А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди, «Сассуоло» 22 очкоси билан 14-поғонада жойлашган.

Италия чемпионати
22-тур

Кьево – Ювентус 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 67 Хедира, 0:2 – 88 Игуаин.
Кьево – Соррентино, Каччаторе, Бани, Дайнелли, Томович (Гамберини, 53), Ярошиньски, Бастьен, Радованович, Хетемай, Пуччарелли (Депаоли, 46), Бирса (Меджорини, 79).
Ювентус – Шченсны, Де Шильо, Бенатия, Бардзальи, Асамоа (Лихтштайнер, 72), Хедира, Пьянич, Стураро (Бернардески, 52), Дуглас Коста, Игуаин (Бентанкур, 89), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Асамоа (22), Игуаин (32), Бастьен (35).
Четлатиш: Бастьен (37), Каччаторе (61).

Сассуоло – Аталанта 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 30 Масьелло, 0:2 – 83 Кристанте, 0:3 – 86 Фройлер.
Сассуоло – Консильи, Лирола, Гольданига, Ачерби, Пелузо, Миссироли, Маньянелли, Данкан (Рагуза, 76), Берарди, Фальчинелли (Матри, 55), Политано (Скамакка, 90).
Аталанта – Голлини, Толои, Паломино, Масьелло, Кастань, де Рон, Фройлер, Госенс (Хатебур, 73), Кристанте (Манчини, 90), Корнелиус (Петанья, 60), Иличич.
Огоҳлантириш: Гольданига (68).
Четлатиш: Гольданига (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар