Қолдирилган ўйин. «Рома» охирги дақиқада очко олди
Пайшанба, 25 Январ
2418

Италия чемпионатининг 3-туридан қолдирилган учрашувда «Сампдория» «Рома» устидан ғалабани сақлаб қола олмади. Генуядаги «Луиджи Феррарис» стадионида кечган учрашувда дуранг ҳисоб қайд этилди - 1:1.

Биринчи бўлимда Фабио Квальярелла пенальтидан ҳисобни очганди. 91-дақиқада эса меҳмонлар ҳужумчиси Эдин Джеко ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Қайд этиш керакки, бу римликлар жамоаси мавсумда илк марта ҳисобда ортда борилган ўйинда очко олиши бўлди.

Римликлар жамоаси турнирда қаторасига бешинчи ўйинда ғалаба қозона олмади. Италия Кубоги ҳам ҳисобланса, ғалабасиз серия 6 учрашувдан иборат бўлиб турибди.

Эндиликда «Сампдория» 34 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда, «Рома» 41 очкоси билан бешинчи поғонада қолмоқда.

Италия чемпионати
Қолдирилган ўйин
3- тур

Сампдория – Рома 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Куальярелла, 1:1 – 90 Джеко.
Сампдория – Вивиано, Берешиньски, Сильвестре, Феррари, Стринич (Мурру, 74), Прат (Баррето, 80), Торрейра, Линетти, Рамирес, Куальярелла (Капрари, 51), Сапата.
Рома –    Алиссон, Флоренци, Манолас, Фасио, Коларов, Пеллегрини (Жерсон, 81), Стротман, Наингголан, Дефрель (Шик, 63), Джеко, Ундер (Антонуччи, 74).
Огоҳлантиришлар: Джеко (15), Линетти (38), Стротман (61), Флоренци (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар