Марокаш ЖЧ-2026 мезбонлиги учун ариза топширади
Чоршанба, 24 Январ
2497

Марокаш давлати ЖЧ-2026 мезбонлиги учун ариза топширишга қарор қилди.

Бу ҳақда махсус матбуот анжуманида эълон қилинди.

"Марокаш – жаҳон чемпионатини ўтказиш учун номзодини қўяди. Биз бу ғояни амалга ошириш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Бизнинг аризамиз пухта қилиб тайёрланади" - деди махсус қўмита раиси Мулай Хафид Элалами.

Марокаш ЖЧ-2026 мезбонлиги учун курашда афсонавий африкалик футболчилар – Дидье Дрогба ва Самуэел Это'О хизматидан фойдаланмоқчи. Улар мамлакатнинг вакили сифатида тақдимот маросимларида иштирок этадилар. 

ЖЧ-2026 мезбони номи ФИФА томонидан 2018 йил 13 июнь куни эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мезбонлиги учун АҚШ, Мексика ва Канада ҳам қўшма ариза топширган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар