U-23 Осиё чемпионати: Бугун Ўзбекистон чоракфиналда Япония билан беллашади
Жума, 19 Январ
6990

Бугун U-23 Осиё чемпионатида чоракфинал учрашувлари старт олади. 

Равшан Ҳайдаров жамоаси Японияга қарши майдонга тушади.

Япония мусобақанинг "B" гуруҳида барча ўйинларда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадам сифатида чоракфиналга йўл олган бўлса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "A" гуруҳида Қатардан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритган.

Маълумот учун, Япония терма жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Япония ёшлари аввалги Осиё чемпионатида Жанубий Кореяни финалда 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган эдилар. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса, аввалги икки Осиё чемпионатида гуруҳ босқичидан ўта олишмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Япония ёшлар терма жамоалари аввалроқ, Таиланддаги халқаро ўртоқлик турнири финалида майдонга тушган ва унда Ўзбекистон пенальтилар сериясида ғалаба қозонган ва ғолибликни қўлга киритган эди.

U-23 ОЧ, Чоракфинал.
19 январь, соат 13:00
Япония U-23 – Ўзбекистон U-23

Теглар

Ўхшаш янгиликлар