«Ювентус» А Серия рекордини янгилади
Якшанба, 31 Декабр
2793

«Ювентус» Италия чемпионатининг 19-турида«Верона» меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Туринликлар бу орқали қаторасига 23 сафар учрашувида гол уришди ва 2013/14 йилги мавсумда ўзи томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда «Ювентус» қаторасига 22та сафар учрашувида гол урганди.

Айни вақтда 47 очко тўплаган ҳолда Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда жойлашган, биринчи ўриндаги «Наполи» билан орадаги фарқ 1 очкони ташкил этмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар