O'zbek Ўзбекча
Виктор Кумиков: «Олмалиқ» футболчиси 24 миллион сўм маош олади»
Шанба, 30 Декабр
7101

«Олмалиқ» клуби бош мураббийи Виктор Кумиков Россиянинг «Кабардино-Балкарская правда» нашрига берган интервьюсида, Ўзбекистондаги фаолиятига доир фикрлари билан ўртоқлашди.

«Олмалиқ - Ўзбекистоннинг энг йирик рангли металлургия марказидир. Бу ерда 120 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. «Олмалиқ» футбол клуби 10 йил олдин Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати қошида ташкил қилинган. 

Биз келгуси мавсумда совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламиз. Аммо, «Локомотив», «Пахтакор», «Насаф» ва «Бунёдкор» билан курашиш осон бўлмайди.

Клуб раҳбарияти олдимизга бундай вазифани қўймаган, бироқ, мураббийлар кенгашида кучли учталикка киришга уриниб кўришга қарор қилдик. Бизда катта маошлар йўқ. Энг кўп маош олувчи футболчи 3000 АҚШ доллари (ёки тахминан 24 миллион сўм) олади.

Жамоамиз асосан 22-23 ёшли футболчилардан ташкил топган. Баъзилари миллий терма жамоа эшикларини «қоқмоқда». Дастлабки мавсумимда 7-ўрини эгалладик ва кубокда чоракфиналга чиққан эдик. Энди янада юқори марраларни мўлжаллаймиз» - деди Кумиков.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар