Италия чемпионатининг 19-турида «Наполи» сафарда «Кротоне» билан беллашди.
«Эцио Шида» стадионида ўтган ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ягона гол ўйиннинг 17-дақиқасида яримҳимоячи
Марек Ҳамшик томонидан урилди.
Натижада «Наполи» 48 очко жамғариб, биринчи давра якуни бўйича, чемпионатда биринчи ўринни эгаллади. «Кротоне» 15 очко билан 18-ўринда боряпти.
Италия - А Серия. 19-тур
29 декабрь 2017.
«Кротоне» - «Наполи» - 0:1
Гол: Ҳамшик (17)