«Барселона» Коутиньони ҳам, Гризманни ҳам олади
Жума, 29 Декабр
9726

«Барселона» ёзги трансферлар вақтида таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, каталонлар клуби раҳбарияти Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»), ва Антуан Гризманн («Атлетико») трансферини режалаштирган.

Қайд этилишича, «Барселона» «Манчестер Юнайтед» Гризманнга бўлган қизиқишни йўқотгач, уни қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга бўлди. Бундан аввалроқ «Барселона» агар Коутиньони қўлга кирита олмаса «Атлетико» етакчиси трансфери учун ҳаракат бошлаши айтилганди.

Инглиз нашрлари маълумотига кўра, «қизиллар» жамоаси Коутиньо учун 150 млн евро сўрайди. Гризманни эса «Барселона» ёзда 100 млн евро эвазига қўлга киритиши мумкин бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар