«Пахтакор» Игорь Сергеевнинг легионерга айланаётганини тасдиқлади
Сешанба, 26 Декабр
5716

«Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини БААда давом эттириши аниқ  бўлди. Бу ҳақда «Пахтакор» клуби бош директори Дмитрий Адисман маълум қилган.

Адисманнинг маълум қилишича, ҳужумчи БААга йўл олади. Янги мавсумдан Сергеев фаолиятини Абу Дабининг «Ад-Дафра» жамоасида давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Бунёдкор» футболчиси Отабек Шукуров янги мавсумни «Шаржа» клубида бошлаши аниқ бўлиб улгурганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар