Видео: «Марсель» дарвозабони ўта қўпол хато эвазига гол ўтказиб юборди
Душанба, 18 Декабр
6136

«Марсель» дарвозабони Стив Манданда Франция чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Лион»га қарши учрашувда (0:2) қўполга хатога йўл қўйди. «Марсель» дарвозабони 6-дақиқада белгиланган жарима зарбасидан сўнг Набил Фекир тепган тўпни ушлаб олишга уриниб хатога йўл қўйди ва ўйинда ҳисоб очилди.

Манданда ўйиндан кейин жамоанинг мағлубиятидаги барча айбни ўз бўйнига олишини гапирди.

«Мағлубият бўйича барча айбларни ўз бўйнимга оламан. Бу голни ўтказиб юбормаслигим керак эди. Бундай учрашувларда 0:1 ҳисобида ютақаза туриб ғалабани илиб кетиш жуда қийин.

Бугун ўйиндаги асосий ролни дарвозабонлар ўйнаб берди. Ҳамма бу кеча зўр ўйнаган Антони Лопеш ва унчалик яхши кўрина олмаган Стива Манданданинг ўйинига гувоҳ бўлишди. Афсуски бу «Марсель»нинг мағлубиятига сабаб бўлди. Шунга қарамасдан бизда рақибларни қувиб ўтиш учун ҳали жуда кўп имконият бўлади», — дея Манданданинг сўзларини келтиради L'Équipe.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар