Евро-2012 қаҳрамони яна ўз жойига қайтишга тайёр
Якшанба, 17 Декабр
5522

БААнинг «Ан-Наср» клуби бош мураббийи Чезаре Пранделли яна Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлашга тайёр эканини билдирди.

«Агар сенга Италия терма жамоасини бошқариш таклиф қилинса, шунчаки рад қилиш жуда мураккаб. Менга яна шундай таклиф тушса минг марта бўлса ҳам «ҳа» деб жавоб берган бўлардим.

Вентура? Унинг натижаларидан бироз хафа бўлдим. Швецияга қарши учрашувдан кейин унга телефон қилмоқчи бўлдим, аммо менда журъат етишмади. Шунга қарамасдан, унга ҳеч нарсадан афсус қилмаслигини сўраган бўлардим, у барча қарорларида ҳақ эди. Муваффақиятсизликларда Вентуранинг айби йўқ, айб бутун итальян футболи тизимида, сўнгги вақтларда у ўз вазифасини бажара олмай қолганди» - дея Пранделлининг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Пранделли терма жамоа бош мураббийи сифатида 2010 йилдан 2014 йилга қадар ишлаган. 2012 йилда у терма жамоани Европа чемпионати финалига олиб чиққанди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар