Бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади
Чоршанба, 06 Декабр
5449

Осиё футбол конфедерацияси бугун, 6 декабрь куни, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Маълумки, Тошкентнинг «Локомотив» клуби нуфузли турнирдаги ўз иштирокини айнан шу босқичдан бошлайди.

«Насаф» ва «Пахтакор» клублари мусобақанинг саралаш босқичида иштирок этади. 30 январь куни «Насаф» ўз майдонида Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клуби билан, «Пахтакор» эса Қатарда «Ал-Ғарафа» билан беллашади. Бу ўйинлардаги ғалабалар жамоаларга гуруҳ босқич йўлланмасини тақдим қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар