Испанияда голни аниқлаш тизими синови кечиктирилди
Чоршанба, 29 Ноябр
3194

Испания кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган «Атлетико» – «Эльче» жавоб ўйинида, голни аниқлаш тизими синовдан ўтказилмайди.

Marca хабарига кўра, Испания қироллиги футбол федерацияси тизимни ишга туширишни номаълум сабабга кўра, бошқа муддатга қолдирган.

Испанияда голни аниқлаш тизимини жорий қилиш ҳақидаги чақириқлар «Валенсия» - «Барселона» (1:1) ўйинидан сўнг баралла янграган эди. Маълумки, бу баҳсда Лионель Мессининг тоза голи инобатга олинмаганди.

 

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар