Олий Лига пешқадами Тошкентнинг «Локомотив» клуби 29-тур доирасида сафарда «Динамо»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликка киришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, футболчилар 3 кунлик қисқа таътилдан сўнг яна клуб қароргоҳида йиғилган. Бугун бўлиб ўтган машғулотда жароҳатланган Икром Алибоевдан бошқа барча умумий гуруҳда шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» ва «Локомотив» жамоалари учрашуви 19 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади. «Темирйўлчилар» учрашувда ғалаба қозонган тақдирда кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон чемпиони деган номга эга чиқади.