«Атлетико» – «Эльче» ўйинида илк бора янгилик қўлланади
Душанба, 13 Ноябр
3874

Испания кубогидан ўрин олган ва ноябрь ойи охирида ўтказилиши режалаштирилган «Атлетико» – «Эльче» ўйинида такрорий видеолавҳалардан фойдаланиш тизими (VAR) қўлланади, деб хабар бермоқда Marca.

Яқинда Испания қироллиги футбол федерацияси такрорий видеолавҳалардан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилди. 

Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ўтадиган бу ўйин, тизимнинг илк маротаба қўлланиши бўйича Испания футболи тарихига киради. 

Жорий мавсумда VAR синов тариқасида бир неча ўйинларда қўлланади. Келаси мавсумдан бошлаб, Ла Лиганинг барча ўйинларига жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда топ-5 лигалар ичида Германия ва Италия чемпионатларида VAR тизими қўлланиб келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар