Эвра Франция терма жамоасидан четлатилиши мумкин
Шанба, 11 Ноябр
2665

Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам яримҳимоячи Патрис Эвра билан бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилиш нияти борлигини айтди.

Маълумки, «Марсель» футболчиси ўзини ҳақорат қилган мухлиснинг юзига тепган эди. Шундан сўнг, клуб у билан шартномани бекор қилди. УЕФА эса уни 2018 йил ёзигача дисквалификация қилган эди.

«Эвра бўйича қарор чиқарилди ва мен бу қарорни муҳокама қилмайман. Унга матбуот орқали мурожаат қилиб ўтирмайман, балки ўзи билан гаплашиб оламан. У жуда мураккаб вазиятга тушиб қолди, ҳеч кимга унинг ўрнида бўлишни тиламасдим» - деб Дешам сўзларини келтирмоқда FourFourTwo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар