УЕФА Эврага қарши иш очди
Жума, 03 Ноябр
4797

УЕФА «Марсель» ҳимоячиси Патрис Эврага қарши иш очди. Бу ҳақда AP журналисти Роб Ҳаррис ўз твиттерида хабар қолдирган. Франциялик футболчи мухлисга тажовузкорона ҳаракат содир этишда айбланмоқда.

Эвра Европа Лигасининг гуруҳ босқичи 4-тури доирасида «Витория Гимарайнш»га қарши ўйин олдидан жамоаси мухлислари билан зиддиятга борган ва мухлислардан бирининг бошига тепганди. У бу ҳаракати учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва ўйинга қўйилмади.

Кейинроқ фанатлардан бири Патрис Эвра мухлисларни онасидан сўккани ҳақида айтиб берди.

Патрис Эвра қизил карточка туфайли автоматик равишда бир ўйинга дисквалификация қилинади, аммо футболчига бошқа жазо ҳам қўлланиши мумкин. УЕФА франциялик футболчининг ҳаракатларини 10 ноябрь куни кўриб чиқади. 

Бундан орқали «Марсель» ҳам ушбу ишни текшираётгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар