«Ливерпуль» қишда ҳимоячилар бўйича трансфер рекордини янгилаши мумкин
Чоршанба, 04 Октябр
5547

«Саутҳемптон» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ёзги трансферлар вақтида «Ливерпуль»га ўтиши амалга ошмай қолгани ҳақида гапирди.

«Албатта, мен олдинга қадам ташлашни ва [«Ливерпуль»га] ўтишни истагандим. Аммо «Саутҳемптон» бу ишни амалга ошириши учун йўл қўймади. Мен бундан норози бўлиб, шикоят қилганим йўқ. Мен профессионалман ва тезда ишга қайтдим.

Кўрамиз, балки бу ишни қишда амалга оширишнинг иложи топилар», – дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.

Эслатиб ўтамиз, Ван Дейкнинг трансфери учун «Ливерпуль» 60 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр бўлиб турганди. Бироқ «Саутҳемптон» унинг учун 70 миллион фунт сўраган. Агар ван Дейк трансфери амалга ошган тақдирда бу ҳимоячилар ўртасида трансфер рекордига айланиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар