Райола Неймарнинг трансфери қийматини пасайтирди
Сешанба, 12 Сентябр
6739

Таниқли агент Мино Райола ёзги трансферлар вақтида алоҳида эътиборга молик ҳодисалар рўй берди, деб ҳисобламаяпти. Унинг фикрича Неймарнинг «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтиши трансфер қиймати жиҳатидан 2001 йилда Зайниддин Зидан «Ювентус»дан «Реал»га ўтгани билан бир хил даражадаги трансфер бўлди, холос.

«Ёзги трансферлар бозорида ҳайратли ҳодисалар гувоҳи бўлмадим. Биламан, ҳамма Неймар ҳақида гапирмоқда. Лекин «Реал» 2001 йилда Зидан учун тўлаган суммани эсласак, инфляция ва ҳомиялар каби омилларни ҳисобга олсак, бу икки трансфер бирдек даражада бўлади. Қолаверса, «Барселона» ҳам Неймар учун катта маблағ сарфлагани ва уни клуб эмас, бир давлат сотиб олганини ҳам эътибордан чиқармаслик керак», - дея Райоланинг сўзларини келтирган La Domenica Sportiva.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар