O'zbek Ўзбекча
Виктор Кумиков «Олмалиқ» мағлубияти сабабини айтди
Шанба, 12 Август
2921

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Олмалиқ» жамоалари учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳимоя чизиғида йўл қўйган биргина хато мағлубиятга олиб келди. Биринчи таймда шогирдларим худди ўртоқлик учрашуви ўтказишаётгандек туюлди. Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик, дея оламан. Бугун ёмон ўйнаб ҳам очко ишлашимиз мумкин эди. Бироқ олдинги чизиқда яратилган вазиятларни голга айлантирадиган футболчи етишмади.

Иккинчи давра стартини ҳам худди мавсум аввалидаги каби муваффақиятсиз бошладик. Кейинги учрашувларда очколар жамғаришга ҳаракат қиламиз», - деди Кумиков.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар