«Реал» ёш ҳужумчисини Примера клубига ижарага беради
Чоршанба, 19 Июль
10842

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа ҳужумчиси Борха Майорални янги мавсум учун режаларига киритмаган.

Marca тарқатган хабарга кўра, «Қироллик клуби» Майорал Примера клубларидан бирига ижарага беради. Бу «Алавес» ёки «Леганес» бўлиши мумкин. «Реал»дагиларнинг ҳисоблашича, футболчида катта истиқбол бор, шу туфайли унинг ривожланишига халал бермаслик керак. Айни вақтда Зидан 20 ёшли бу футболчига асосий таркибдан жой топиб бера олмайди.

Ўтган мавсумда Майораль ижара асосида «Вольфсбург» сафида тўп сурганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар