«Марсель» 10 млн евро эвазига «Вольфсбург» срадорини қўлга киритди
Сешанба, 04 Июль
2952

«Вольфсбург»нинг бразилиялик яримҳимоячиси Луис Густаво фаолиятини Францияда давом эттиради.

29 ёшли футболчи Франциянинг «Марсель» клуби билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда марселликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Transfermarkt нашри маълумотларига кўра, «бўрилар» сардорининг трансфери «Марсель» учун 10 миллион еврога тушган.

Луис Густаво Европада бунгача «Ҳоффенҳайм» ва «Бавария» сафида тўп сурган. Футболчи қизил карточка олиш бўйича бундеслига рекордчиси саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар